islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Адиблар хиёбонига ташриф

Мамлакатимизда миллий адабиётимизга кўрсатилаётган чексиз эътибор сўз санъати фидойиларининг бетакрор меросини пухта ўрганиш, китобхонлар сафини янада кенгайтириш, ёшларнинг яхши китобга бўлган меҳрини тобора кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

1 март – Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуди куни муносабати билан АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З. Суярова ва бир гуруҳ талаба қизларнинг пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф доирасида талаба қизлар ўзбек адабиётининг буюк дарғалари шоир ва ёзувчиларнинг хотирасига бағишлаб бунёд этилган монументларни зиёрат қилдилар, уларни эслаб Қуръон тиловати қилдилар. Буюк адибларимизнинг ўчмас ижоди талаба қизларда китоб ўқиш ва китобга меҳр ҳиссини оширишга хизмат қилади.

АРМ кутубхоначиси И.Акмалова

123610cookie-checkАдиблар хиёбонига ташриф
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: