islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Халқаро конференция шўъба йиғилишларида давом этди

Самарқандда ўтказилаётган “Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти: ўтмиш ва бугун” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчилари анжуманни шўъба йиғилишларида давом эттирди.

Биринчи сессияда ўзбекистонлик исломшунос олимлар, илмий марказлар раҳбарлари билан бир қаторда, Германия, Болгария, Малайзия, Қозоғистон ва Қирғизистон вакилларининг маърузалари тингланди. “Имом Мотуридий услубияти ва ёшларни ғулув ва бегоналашишдан ҳимоя қилиш”, “Мотуридийликнинг ислом ақидасига хизмат қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари”, “Мотуридийнинг дуализмга асосланган билиш назарияси”, “Мотуридия таълимоти: қалб ва ақл бирлиги”, “Мотуридия калом мактабига оид янги манбалар таҳлили”, “Жамиятда соғлом ижтимоий муҳит барқарорлигида мотуридия таълимотининг аҳамияти (Абул Муъин Насафий қарашлари асосида)”, “Ҳанафий-мотуридийлик таълимоти ривожида Абу Ҳафс Насафий “Ақоид” асарининг ўрни” сингари сермазмун маърузалар иштирокчилар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди.

Иккинчи сессия “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида дин ва давлат муносабатлари”, “Сохта салафийлик соясида: Имом Мотуридийнинг суннийлик илоҳиятини ўрганиш”, “Абу Мансур Мотуридийнинг фиқҳий ва усулий қарашлари”, “Мотуридийликнинг яхшилик ва ёмонликка масалаларига доир қарашлари”, “Ақл ва билим Имом Мотуридий таълимотида муҳим асос сифатида” мавзуларига бағишланди. Мазкур мавзуларда Ўзбекистон, Босния ва Герцеговина, Миср, Малайзия, Туркиянинг ислом динига ихтисослашган олий ўқув юртлари, илмий марказлари, академиялари олимларининг маърузалари тингланди.

Халқаро конференция эртага ўз ишини давом эттиради.

Манба: ЎзА

123750cookie-checkХалқаро конференция шўъба йиғилишларида давом этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: