Жорий йилнинг 6 март куни ТИИда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир ўтказилди.
Дарҳақиқат, аёлнинг нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги асос бўлиб келади. Шу боис ҳам Қуроън ва ҳадисларлда ҳам она ва аёлни эъзозлаш борасида кўрсатлмалар келган. Дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.
Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.
Улуғ шоиримиз Эркин Воҳидов “Оламда аёл мадҳига достон тугамайди”, деб айтган.
Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Муҳтарам Призидентимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони вилоятимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлашга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланган.
ТадбирдаТИИ ректори У.Ғофуров сўзга чиқиб, Ислом интитутида хизмат қилаётган хотин қизлардан иборат устоз ва ходималарни баҳор аёми билан табриклади ва фаол бўлган аёллар ва қизларга фахрий ёрлиқ, ташаккурнома, қўшимча мукофот пуллари ҳамда эсадалик совғаларини топширди.
ТИИ матбуот хизмати