islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Коронавирус юқадими?

Маълумки бугунлик куннинг умумжаҳон глобал муаммоси коронавирус номли касалликдир. Табиийки барча жойларда кун мавзуси айнан шу касаллик ҳақида бўлмоқда. Кўп ҳолларда кишилар ўзлари билган маълумотларни, яъни бу касаллик фалонча давлатга тарқабди, фалонча киши бемор бўлибди, фалон кишилар шу касалликдан вафот топибди, деб бир-бирларига айтиб гаплашаётганларини кузатиш мумкин. Айни шу суҳбатлар асносида айтиладиган бир сўзга сизни эътиборингизни қаратмоқчиман.

”Коронавирус юқумли, у жуда тез кишидан кишига юқиб ўтувчи касалликдир”. Бундан тушуниладиган касаллик юқиши деган гап тўғрисида динимиз нима дейди, ҳақиқатда касаллик юқадими ёки бунинг аксими?

Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَا عَدْوَى وَلَا طِيَرَةَ

«касаллик юқиши йўқ, қушлардан шумланиш йўқ», деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ҳадисда Имом Аҳмад роҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

فِرَّ مِنَ الْمَجْذُومِ فِرَارَكَ مِنَ الْأَسَدِ

”Моховдан шердан қочгандек қочинглар”, деб марҳамат қилганлар.

Яна бошқа бир ҳадисда Имом Муслим Амр ибн Шарид отаси Шарид ибн Сувайддан ривоят қилади:

كَانَ فِي وَفْدِ ثَقِيفٍ رَجُلٌ مَجْذُومٌ، فَأَرْسَلَ إِلَيْهِ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنَّا قَدْ بَايَعْنَاكَ، فَارْجِعْ

“Сақиф қабиласида бир мохов киши бор эди. ( У киши пайғамбар алайҳиссалом билан қўл бериб байъатлашиш учун келмоқчи бўганида) Набий алайҳиссалом унга элчи юбориб « Абатта биз сен билан байъатлашдик ортинга қайтавер», дедилар. Юқорида зикр қилинган ҳадислар бир қарашда гўёки бир-бирига зид кўринади. Лекин ҳадисни шарҳловчилар ҳадислар орасини чиройли ҳолатда мувофиқлаштириб гўзал равишдан шарҳлаб берганлар. Уларнинг сўзларини қуйида бирма-бир келтириб ўтамиз.

Баъзи шориҳлар аввалда келтирган ҳадислардаги касаллик юқиши йўқ деган сўзга юриб касаллик ҳеч қачон юқмайди деб айтганлар.

Бошқалари эса касаллик юқиши йўқ деган сўз касаллик юқишини буткул йўқ қилиш учун келмаган балки баъзи бир моддапараст табиатшунослар эътиқодларини йўққа чиқариш кўзда тутилган дейдилар. Яъни уларнинг эътиқод қилишича юқадиган касаллик ҳеч бир тўсқинликсиз ўз тасири билан юқади деб айтадилар. Уларга бу эътиқодлари тўғри эмаслиги, барча нарса Аллоҳнинг машиати ҳоҳишига бўғлиқ эканлиги, У зот нимани ҳоҳаса шу бўлиб нимани ҳоҳламаса бўлмаслигини уларга билдириш учундир.

Шайх Турбуштий роҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги гапларга фикр билдириб айганлар: «Бу икки жамоадан иккинчи фикр соҳиблари юрган йўл бу тўғрисида келган ҳадислар орасини мувофиқлаштиришнинг энг гўзал кўринишидир. Чунки аввалги гап табобатни асли йўқ деб айтишга олиб боради. Ваҳоланки шариат табобатни бекор қилмай балки уни борлигини, ҳақиқатлигини тасдиқлаб келгандир».

Яъни ҳеч қачон касаллик юқмайди деган гапдан бемор кишига ҳеч қандай тиббий муолажа ҳам ёрдам бермайди деган гап чиқади. Исломда эса табобатдан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида далиллар бисёрдир.

Аллоҳ тоало Тағобун сурасининг 11- оятида шундай деб марҳамат қилади:

مَا أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ ۗ وَمَن يُؤْمِن بِاللَّهِ يَهْدِ قَلْبَهُ ۚ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ

«Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусибат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир».

Зеро пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: «… ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса сенга етмасди…» деганлар

Хулоса қиладиган бўлсак, бандага етадиган ҳар қандай яхшилик ва мусибат Аллоҳнинг илми, қазои қадари ила етади деган эътиқод доимо инсон қалбида, хотирасида туриши керак. Бугунлик кундаги каронавирус касаллиги тўғрисида ҳам биз Аллоҳга таваккул қилган ҳолимизда сабабларга амал қилиб ундан ҳалос бўлиш учун берилаётга тавсияларга риоя қиламиз. Аллоҳ таолодан бундай офатлардан барчаларимизни ҳифзи ҳимоятида сақлашини сўраб қоламиз.

Тошкент ислом институти 2-босқич талабаси Боқиев Абдулазиз

125750cookie-checkКоронавирус юқадими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: