islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маҳад сўзи ҳақида нималарни биласиз?

Маҳад (маъҳад) сўзи араб тилида (معهد-معاهد) тарзида ёзилиб «Инсонлар йиғиладиган ва тўпланадиган жой» деган маънони англатади. Шунингдек, бу сўз араб тилидаги исм макон-яъни жой маъносини ифодалаб, таълим ва илмий тадқиқотлар олиб бориш учун ташкил қилинган муссассасага нисбатан ҳам ишлатилади.

Яна аҳдли киши-дўстлик ва аҳди-поймонини сақлайдиган инсонга ҳам ишлатилган. Бундан ташқари фарзанд тарбияси, очиқ юз билан қаршилаш, ваъдага афо қилиш, учрашиш, чегара, васият, меросхўр, етишиш, маҳкам тутиш, аҳамият қаратиш, иттифоқ, саломат топшириш, ишончнома, дўстлик, омонлик , институт каби маъноларда ҳам келган.

АҚШ ва Буюк британия, Миср ва араб давлатларида ҳам маҳад атамалари бор.

Демак, Маҳад- Институт сўзининг синоними ҳисобланади. Баъзан эса ўрта махсус таълим даргоҳига ҳам арабларда маҳад санавия деб ҳам юритилади.

Институт бу (лотинча институтум —«ўрнатиш») маълум турдаги муассасаларни таърифловчи атамадир. Хусусан, ушбу атама қуйидагиларга қўлланилади;
Институт (лот. институм — тартибот, муассаса) — 1) турли ихтисослашган ўқув юртлари (ўрта, олий, малака ошириш тизими), И. лойиҳалаш ва бошқа муассасаларнинг номи; 2) жамиятдаги ижтимоий тартиботларнинг муайян доирасини ўз ичига олган ҳуқуқий меъёрлар мажмуи. Кенг маънода — ижтимоий турмушни ташкил этувчи ва тартибга солиб турувчи ижтимоий тузилманинг бир унсури — муассасалар, меъёрлар, қадриятлар, маданият намуналари, қарор топган феъл-атвор шакллари мажмуи каби: Иқтисодий И. (мас, мулкчилик, иш ҳақи), Сиёсий И. (мас, давлат, армия, партия), Молиявий И.лар (молия ва банк муассасалари) ва шаклида намоён бўлади.[1]

Институт…

  1. МДҲ да энг кенг тарқалган олий таълим муассасаситипи.
  2. Баъзи илмий-тадқиқотҳамда лойиҳа муассасалари.
  3. Ижтимоий муносабатларга оид нормалар мажмуи (ижтимоий институтлар).

Ҳуқуқшуносликда эса бир турли муносабатларни бошқарувчи нормалар мажмуи ҳисобланади.

Маҳаднинг ўзаги ҳисобланган аҳд сўзи манбаларда ҳам келган. Аллоҳ таоло Қуроъни каримда

وَ أَوْفُوا بِالْعَهْدِ إِنَّ الْعَهْدَ کانَ مَسْئولاً

«…Аҳдга вафо қилинглар. Зеро, аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир»[2]

 وَأَقَامَ الصَّلاةَ وَآتَى الزَّكَاةَ وَالْمُوفُونَ بِعَهْدِهِمْ إِذَا عَاهَدُواْ وَالصَّابِرِينَ فِي الْبَأْسَاء والضَّرَّاء وَحِينَ الْبَأْسِ أُولَئِكَ الَّذِينَ صَدَقُوا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُتَّقُونَ

«…Намозни тўкис адо қилиб, закотни берадиган киши яхши кишидир ва аҳдлашганларида аҳдларига вафо қилгувчилар ва хусусан, оғир-енгил кунларда ва жангу жадал пайтида сабр-тоқат қилгувчилар(яхши кишилардир). Ана ўшалар чин иймонли кишилардир ва ана ўшалар асл тақводордирлар»[3].

Ҳадиси муборакда ҳам қуйидаглар келган.

قال عبد الله: الدينار بالدينار والدرهم بالدرهم لا فضل بينهما، هذا عهد نبينا إلينا، وعهدنا إليكم

(سنده صحيح) 

Динор (тилло пули) динор билан, дирҳам (кумуш пули) дирҳам билан ортиқчасиз пул муомиласида алмашинилади. Бу Пайғамбар алайҳиссалом билан ва сизлар билан орамиздаги аҳд-келишувдир[4].

من قتل معاهدا لم يرح رائحة الجنة، وإن ريحها لتوجد من مسيرة أربعين عاما: قال رسول الله

Амр ибн Шуайб бобосидан ривоят қилади. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким муоҳад(зиммий, шартнома асосида яшаётган инсон)ни ўлдирса, жаннат ҳидини ҳидламайди. Дарҳақиқат, унинг иси етмиш йиллик масофадан билиниб туради», деб марҳамат қилган[5].

Бугунги кунда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига баъзан аҳли илм-зиёлилар орасида Олий Маҳад сўзи ҳам ишлатилади.

ЎзХИА магистранти Аҳрорбек Мадаипов

[1]  ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

[2]Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолари таржимаси. Т. 2000 й. Исро сураси 34 оят

[3]Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони карим маънолари таржимаси. Т. 2000 й.Бақара сураси 177 оят

[4] Имом Тоҳовий. Шарҳи маонил осор китоби. Дор тирос. Ливан. 1986. Ж.4. –Б.66.

[5] Имом Бухорий. Саҳиҳ Бухорий. Ғулул боби. Дор илм. Миср. 1990. Ж.7. –Б.265.

125810cookie-checkМаҳад сўзи ҳақида нималарни биласиз?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: