Ўзимизни манфаатлар:
Уйда ўтириб, маънавий фойдаларни қўлга киритишимиз мумкинки, улар кўчада юриб топган моддий фойдаларимиздан кўра манфаатлидир.
Кеча-ю кундуз дунё ташвишлари деб, ота-онамизни меҳрига тўёлмадик, улар бизни меҳримизни соғинишди, етарлича хизматларини қилолмадик.
Дунё деб, қанча ибодатларни ўз вақтида адо этолмадик.
Дунё деб, оиламиз даврасидан узоқлашиб,фарзандларимиз биздан меҳр олмаяпти.
Дунёни югур-югури деб, бирор бир диний ёки бадиий китобни тўлиқ ўқий олмадик.
Дунё ҳою-ҳавасларига шўнғиб, ўтган умримизни хотиржам бир сарҳисоб қилолмадик.
Бугун бир фурсат бўлдики, шояд уйда ўтириб,баҳоли қудрат юқоридаги камчиликларимизни тўлдириб олсак.
Агар шу камчиликларимизни тўлдириб олсак, уйда ўтириб жуда катта ютуққа эришган бўламиз.
Ўзгаларга манфаатимиз:
Бугун уйда ўтириб бошқаларга ҳам жуда катта маънавий фойдаларни келтиришимиз мумкинки, бу манфаатлар аввалда кўчага чиқиб етказган манфаатларимиздан анча фойдали ва зарурдир.
Бу фурсатдан фойдаланиб кўплаб истиғфорлар айтиб, юртимизни, халқимизни хаққига дуолар қилайлик!
Яратгандан бутун дунёга яна амнийят сўрайлик!
Бугун касалликни олдини олиш учун бизни уйда ўтиришимиз энг катта кўмак экан, уйда ўтириб, касалликка қарши курашаётган фидоийлар қатори улуғ савобга эга бўлишимизни мумкинлигини ўйлайлик.
Энг муҳими, бугун уйда ўтиришимиз, кўрсатмаларга оғишмай амал қилишимиз, юртимизга, халқимизга бўлган муҳаббатимизнинг намояндасидир.
Бас, шунча фойдалар бор экан, бу фурсат ҳам ғаниматлигини унутмайлик!
Миршавкат Музаффар