islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом тараққиёт банки коронавирус пандемиясига қарши курашишда Ўзбекистонга кўмаклашади

Жорий йилнинг 8 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Президенти Б.Ҳажар билан видеоконференция форматида коронавирус тарқалиши шароитида аҳолини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, касалланганларга ўз вақтида ташхис қўйиш ва даволашда  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими имкониятларини мустаҳкамлаш ҳамда глобал пандемияни ижтимоий-иқтисодий ривожланишга бўлган таъсирини юмшатиш мақсадидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

ИТБ президенти Б.Ҳажар мамлакатда аҳоли саломатлиги ҳимоясини таъминлаш ва иқтисодий фаолликни сақлаб қолиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида қабул қилинаётган дадил ва кенг миқёсдаги чора-тадбирлар катта ҳурматга лойиқ деб таъкидлади.

Ислом тараққиёт банки “Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами” ( умумий қиймати 2,3 млрд. АҚШ доллари) имкониятларидан фойдаланиб, Ўзбекистонга коронавирус пандемияси вақтида ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди банк президенти Бандар Хажар бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов билан музокаралар чоғида. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

ИТБнинг “Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами” пандемия шароитларида Банк аъзолари ҳисобланган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш мақсадида тузилган.

ИТБ аллақачон коронавирус билан курашиш учун ташкил этилган янги клиникалар учун тиббий асбоб-ускуналар ва маҳсулотларни шошилинч сотиб олишни молиялаштириш учун Ўзбекистондаги мавжуд кредит портфелидан 17 миллион доллар ажратган.

Шунингдек Б.Ҳажар коронавирус билан касалланган беморлар учун қурилаётган янги шифохоналарни жиҳозлашга инфрутузилма лойиҳалари доирасида иқтисод қилинган 46 млн. АҚШ долларини қайта йўналтириш орқали Ўзбекистонга қўшимча ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Видеоконференция якунларига кўра томонлар соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари ва Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш учун ИТБ томонидан умумий қиймати 140 млн. доллардан ортиқроқ бўлган қўшимча молиялаштиришни жалб этиш бўйича ишлашга келишиб олдилар.


Манба: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

128840cookie-checkИслом тараққиёт банки коронавирус пандемиясига қарши курашишда Ўзбекистонга кўмаклашади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: