islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Йил имоми-2017” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

Бугун, 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Йил имоми-2017” кўрик танлови ғолиби аниқланди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқилон” жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин Аҳроров биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва ноутбук компьютери топширилди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов иккинчи ўринни қўлга киритди, унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва LCD Телевизор тақдим этилди.

Навоий вилояти Нурота тумани “Чил Устун” жоме масжиди имом-хатиби Жамолиддин Мубинов учинчи ўринни қўлга киритди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи ва кичик иситгич печ берилди.

Ғолиблар ва иштирокчиларга кўрик танлов ҳомийлари бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси, “Мовароуннаҳр” нашриёти ва Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ ота” жоме масжиди томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.

 Танлов қизғин давом этмоқда

Танловда иштирок этган имом-хатиблар қўйидаги кетма-кетликда саволларга жавоб беришди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани “Саъдулла ота” жоме масжиди имом-хатиби Мирҳамидов Обиджон.

Хоразм вилояти Гурлан тумани “Жайх Жалолиддин Гургоний бобо” жоме масжиди имом-хатиби Қурбанбаев Музаффар.

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор хожи” жоме масжиди имом-хатиби Асланбаев Хуршид.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Оқ масжид” жоме масжиди имом-хатиби Исақов Абдутолиб.

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Оқилон” жоме масжиди имом-хатиби Исомиддин Ахроров.

Наманган вилояти Наманган шаҳар “Шодибек” жоме масжиди имом-хатиби Нуриддинов Муҳаммад.

Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Ошиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Каримов Азимхон.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри “Янги қишлоқ” жоме масжиди имом-хатиби Жумаев Алишер.

Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани “Рамазон қори” жоме масжиди имом-хатиби Даврон Темиров.

Бухоро вилояти Бухоро шаҳри “Волидаи Абдуазизхон” жоме масжиди имом-хатиби Қудратов Зариф.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Яккақайрағоч” жоме масжиди имом-хатиби Оролов Усмон.

Навоий вилояти Нурота тумани “Чил устун” жоме масжиди имом-хатиби Мўбинов Жамолиддин.

Қорақалпоғистон Республикаси Қораузак тумани “Идрис эшон” жоме масжиди имом-хатиби Идрисов Озод.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Қадимий Дарбанд” жоме масжиди имом-хатиби Алимов Ўрол.

Мазкур имом-хатиблар қуйидаги йўналишлардаги саволларга жавоб беришмоқда:

  1. Қуръони каримдан 3 оят тиловат қилиш ва уни тафсир қилиш;
  1. Маънавият ва маърифат йўналишидаги саволлар;
  1. Диний-экстремистик оқимлар тўғрисида саволлар;
  1. Фиқҳга оид саволлар;
  1. Ислом тарихига оид саволлар;
  1. “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” китоби асосидаги саволлар;
  1. ОАВдаги чиқишлари ва маърифий тадбирлардаги иштироки.

Ўз навбатида ҳакамлар иштирокчиларининг касб-маҳоратлари ва билим савияларини тўла билиш мақсадида, қўшимча саволлар беришмоқда.

Иштирокчиларни қўллаб-қувватлаб туринг ва бизни кузатишда давом этинг.

muslim.uz

13210cookie-check“Йил имоми-2017” кўрик танлови ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: