#Болажонлар_саҳифаси
#40_ҳадис
Маҳмуд амаки ва хотини далада ишлаётган эдилар. Уларнинг кичик ўғиллари сув бўйидаги дарахт тагида ухлар, унинг ёнида Қорабош лақабли итлари ётган эди.
Маҳмуд ака аёли билан дам олиш учун дарахтнинг ёнига келганларида даҳшатли манзаранинг устидан чиқдилар. Уларнинг ўғли йўргагида юзтубан ҳолатда ҳаракатсиз ётар, ёнида эса Қорабош қонга беланиб, ачинарли ҳолатда турарди.
Маҳмуд амаки ақлдан озар ҳолга келди. Болани Қорабош ғажиб ташлаган деган қарорга келиб, қўлидаги ўроғи билан итнинг бошига урди. Ит жонсиз ҳолатда ерга чўзилиб тушди.
Кейин қарашса, ўғиллари соппа-соғлом экан. Ширин уйқуда ухлаб ётган экан. Бу ҳолатдан улар янада эсанкираб қолишди. Бироз нарироқда ўлиб ётган катта илонни кўришгач, Қорабош илон билан жангда жароҳатланган ва ҳаётини хавфга қўйиб уларнинг ўғлини қутқариб қолганини тушуниб етдилар ва икковлари ҳам чуқур қайғуга ботишди.
Афсус! Қанийди, Маҳмуд амаки бундай ҳолатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларига мувофиқ йўл тутганида эди, ҳозир уларнинг хурсандчилиги мукаммал бўлган бўлар эди:
“Эҳтиёткорлик билан, ўйлаб иш кўриш Аллоҳдан, сабрсизлик билан иш кўриш Шайтондан”
الأتاة من الله و العجلة من الشيطان
Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси