islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шошилинг! Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Ислом тарихи ва манбашунослиги каби йўналишлар учун қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 14 апрелдаги 03-09/1731-сон хати асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мустақил изланувчилик институтига 2020 йил II-чорак учун қабул бошланди.

Талабгорлар Академияда фаолияти йўлга қўйилган қуйидаги ихтисосликлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:

• 07.00.04 – Диншунослик;

• 19.00.05 – Ижтимоий психология (Дин социопсихологияси);

• 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги;

• 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик;

• 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт;

• 24.00.04 – Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

– ариза;

– қисқача биографик маълумотнома;

– фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик диплом нусхаси;

– меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

– илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;

– фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;

– иш жойидан тавсифнома;

– режалаштирилган диссертация мавзуси ва асоснома.

Эслатма: Ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) http://phd.mininnovation.uz интернет манзили орқали жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй (ЎзХИА Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори).

Мурожаат учун телефон: (90) 954-52-43

133270cookie-checkШошилинг! Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Ислом тарихи ва манбашунослиги каби йўналишлар учун қабул бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: