islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар-Шеър

РАМАЗОН

Йилнинг бошга қўнган ҳумойи,
Мўъжизага, фусунга бойи.
Хуш келибсиз, марҳабо, дермиз,
Тасбеҳ ойи, таровеҳ ойи.

Ўрганамиз тиймоққа нафсни,
Итқитамиз орадан наҳсни.
Кечиргаймиз, узрлар сўраб
Бас қиламиз беҳуда баҳсни.

Қўлимдадир илоҳий Китоб,
Унда шундоқ этилмиш хитоб:
“Ушбу ойда неки қилсангиз,
Аллоҳ Ўзи айлагай ҳисоб”.

Ўлдирса ҳам, лаззат берар ўқ,
Талпинади кўкка – кўнгил тўқ.
Раббим беҳад меҳрибон, аммо
Қадр туни ўзга ойда йўқ.

Фаришталар самодан тушар,
Биз беҳиштни кўрамиз тушлар.
“Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!”
Ҳозирданоқ қалбим увишар.

Ўн бир ойга одил ҳоқоним,
Нозил бўлмиш сизда Қуръоним.
Инсон бўлиб яшайлик, бизни
Йўлга бошланг, йўлга, султоним.

© Аъзам ЎКТАМ

133580cookie-check“Алвидо, деб қолурмиз наҳот?!” Ҳозирданоқ қалбим увишар-Шеър

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: