Ҳозир ҳам давом этаётган коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб ҳаётни фақатгина уйлар билан чеклаб қўйди, чунки дунёдаги миллиардлаб одамлар карантинда.
Шу сабабли Саудия Арабистони ҳукумати 2020 йил Рамазон ойида масжидларни ёпиб қўйди, эътикоф, таровиҳ ва ифторлик тадбирларини вақтинча тўхтатди.
Масжидул Ҳарам ва Масжидун Набавий масжидлари ишларининг бош бошқармаси президенти Шайх Судайс яқин орада муқаддас масжидлар барча мусулмонлар учун очиқ бўлишини эълон қилган эди.
Масжидларни очишга тайёрлаш учун, иккита муқаддас масжид маъмурияти одамларни автоматик равишда стерилизация қиладиган эшикларни ўрнатишни бошлади.
Масжидул Ҳаромнинг кириш қисмида ўз-ўзини стерилизация қилиш ва ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шлюзлари ўрнатилмоқда ва худди шундай тартиб Масжидун Набавийда ҳам амалга оширилади.
Бунгача маъмурият лифтларга 90% микробларни ўлдирадиган қурилмани ҳам ўрнатган эди.
Раҳбарият коронавируснинг Масжидул Ҳаром ва Масжидун Набавийга киришига йўл қўймаслик учун қўлларидан келганини қилишмоқда.