Қуйидаги зотлар ёшлик пайтларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолиш бахтига сазовор бўлишган ҳамда узоқ умр кўрган саҳобалар саналадилар:
– Абу Туфайл Омир ибн Восила розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 110 йилда Маккада вафот этган;
– Маҳмуд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 99 йилда Мадинада вафот этган;
– Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 93 йилда Басрада вафот этган;
– Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 86 йилда Куфада вафот этган;
– Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу. Ҳижрий 96 йилда Шомда вафот этган;
– Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдий розияллоҳу анҳу ҳижрий 86 йилда Мисрда вафот этган.
Шу ўринда айтиш мумкинки, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ушбу саҳобалардан Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жазъи Зубайдийларни ва булардан ташқари Жобир ибн Абдуллоҳ, Оиша бинти Ажрад сингари саҳобаларни кўриб, улардан ҳадис ривоят қилганлари ҳақида саҳиҳ қавллар келган.
Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим