Тошкент шаҳрида жойлашган Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропорт терминалида намозгоҳ пайдо бўлди. Бу хабарни Kun.uz’нинг бир нечта манбаси тасдиқлади.
Аниқланишича, аэропорт терминалининг Б8 бўлимига яқин жойда намоз учун алоҳида жой яратилган. Шунингдек, унинг олдида таҳоратхона ҳам бор. Аэропорт терминалидаги намозгоҳ очилганига эндигина икки кун бўлган.
Энди чегара назорат пунктидан ўтган йўловчилар одатдаги ибодатларини аэропорт терминалида ҳам бажариши мумкин.
Бундай шароит қўшни мамлакатлардаги халқаро аэропортларда ҳам мавжуд бўлган. Йўловчилардан бирининг айтишича, бундай қулайлик аввалари Умра ва Ҳаж сафарида давомида мавсумий ташкил қилинган. Эндиликда Тошкент аэропортидаги намозгоҳ доимий равишда фаолият олиб боради.
Маълумот учун, АҚШдаги 30та йирик аэропортдан 7тасида ана шундай намоз ўқиш учун махсус хоналар ташкил қилинган.
kun.uz