Бирлашган Aраб Aмирликлари Рамазон ҳайитини 2020 йил 22 май, жума куни ойни кузатиш бўйича қўмита йиғилишида эълон қилади.
Бироқ, астрономларнинг сўзларига кўра, 23 май куни янги ой, ҳилол кўринишини таҳмин қилмоқдалар. Бу шуни англатадики, Рамазон 30 кун давом этади ва Ийдул Фитрнинг биринчи куни 24 май, якшанбага тўғри келади.
Эътиборлиси, бу йил ойни кузатиш қўмитаси ўз йиғилишини коронавирус тарқалиши шароитида видеоконференция шаклида ўтказади.
Бу йил ҳайит байрамида БAAдаги барча мусулмонларга уйда қолиши ва дўстлари ҳамда қариндошларини табриклашни фақат телефон ёки Интернет орқали амалга оширишларини тавсия этилмоқда. Мамлакатдаги масжидлар ҳам ёпиқлигича қолади.