Халқ тилидаги “арафа куни рўзасини эрта очиб юборган қизларга яхши эр насиб қилади” деган гап юради.
Рамазоннинг арафа кунида рўза тутиш фарз, ифторликдан олдин очиш ҳам қазо ва каффоратни вожиб қилади. Халқ тилидаги “арафа куни эрта очиб юборган қизларга яхши эр насиб қилади” деган гап ёмон ниятли, жоҳилларининг гаплари. Жоҳиллар қизларни нозик нуқтасини топиб арафа куни рўзани эртароқ очган бахтли бўлади каби ҳаром, ҳатто куфр даражасидаги сўзларни сингдиришган. Бундай қилган кишилар оғир гуноҳга қўл урган бўладилар. Ўшаларни гапига қулоқ солиб очиб юборганлар эса рўзасининг қазоси билан бирга икки ой узмасдан каффоратини ҳам тутиб берадилар. Валлоҳу аълам!
ТИИ ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Жўрабоев