Эндиликда талабалар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари соҳага оид таклифларини осон усулда беришлари мумкин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан фуқаролар билан мулоқотни янада жадаллаштириш ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими бўйича taklif.edu.uz портали ишга туширилди.
Вазирликнинг маълум қилишича, мазкур лойиҳани амалга ошириш таклифи жорий йилнинг февраль ойида вазирнинг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Абсоатов қорақалпоғистонлик талабалар билан учрашувида ёшлар томонидан илгари сурилган эди.
Қайд этилишича, мазкур порталда соҳа ривожи учун билдирилган таклифлар вазирлик тизимининг барча йўналишлари бўйича сараланади ҳамда энг мақбуллари амалиётга жорий этилади.