islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

НEГА БОЛАЛАР ТEЗ-ТEЗ КАСАЛ БЎЛАДИ?

Аҳамият берганмисиз, бола бироз эсини таниганидан кейин тез касал бўла бошлайди. Сабаби бола гўдаклигида онаси унга бор меҳрини берган, бутун эътиборини қаратган бўлади. Бу даврда она билан болани умуман алоҳида тасаввур қила олмайсан киши.

Кейинчалик бола улғайиб боргач қараса атрофида олдингидай беминнат меҳр йўқ. Меҳр олиш учун бола, демак мен онам учун нимадир қилишим керак, дейди. Болани боши қотади, ҳар хил ишлар қилиб кўради. Қараса меҳрдан дарак йўқ. Кейин орада касал бўлиб қолади ва бир пайт қараса атрофида ҳамма ўралашиб қолди, нима деса хўп дейишяпти. Бола “эврика“ дейди: хаёлидан демак кўпроқ меҳр олиш учун, кўпроқ касал бўлиш керак экан деган ўй ўтади. Диққат! Бола буни атайин қилмайди. Бу онг остида содир бўлади.

Хулоса шуки, болангизга шартсиз меҳр беришни тўхтатиб қўйманг. Ахир ҳақиқий севги ҳам шартсиз бўлади.

@MKda_oltinqoida

145360cookie-checkНEГА БОЛАЛАР ТEЗ-ТEЗ КАСАЛ БЎЛАДИ?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: