islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлим битирувчилари учун Якуний аттестация бошланди

Икки мингдан зиёд масжидларни олий диний маълумотга эга имом-хатиблар билан таъминлаш учун Тошкент ислом институтида 2017 йили 3 йиллик Махсус сиртқи бўлим ташкил этилган эди. Бу йил махсус сиртқи бўлимнинг илк талабалари ўқишни битириш арафасида турибдилар.

Бугун 28 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили режаси ҳамда ўқув жараён жадвалига асосан махсус сиртқи бўлим битирувчилари учун Якуний аттестацияси имтиҳонлари бошланди.

Комиссия аъзолари ЎзХИА ўқув ва фан бўйича проректор, тфн, доцент  И.Усмонов, проректорлар У.Ходжаев, Ж.Мелиқўзиев, «Тиллар» кафедраси  мудири Д.Носиров, «Тиллар» кафедраси  ўқитувчилари Ё.Бухарбаев, А.Султонхўжаев ва С.Аҳмедов иштирокида Якуний аттестацияси бошланди.

Чет тили-араб тилидан бўлиб ўтган ушбу имтиҳон телеграм боти орқали ўтказилди.

Мамлакатимиздаги эпидемологик вазиятни ҳисобга олиб, якуний аттестация фанлари бўйича имтиҳонлар талабалардан онлайн тарзда, масофадан олинмоқда. Белгиланган вақтда вариантларда алмашиб келувчи тест саволлари ҳар бир талабанинг телеграм ботида пайдо бўлади ва улар ўз уйида туриб имтиҳон топширади. Натижалар тест якунлангач комиссияси аъзоларига ва талабаларга шу вақтнинг ўзида кўринади.

Аттестациянинг бошланиш жараёнлари Zoom иловаси орқали видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

Кейинги имтиҳонлар “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида битирув диплом ишлари ҳимоясини ҳам масофадан, онлайн тарзда ўтказиш режалаштирилган. Zoom иловаси орқали битирувчилар илмий ишларини ҳимоя қиладилар.

145420cookie-checkТошкент ислом институтида махсус сиртқи бўлим битирувчилари учун Якуний аттестация бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: