islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қабул-2020” бўйича савол-жавоблар

Янги ўқув йили учун қабул жараёнлари бошланиши арафасидамиз. Ҳаммани бу йилги қабул онлайн ўтадими деган савол қизиқтирмоқда. Саволларга биздаги мавжуд маълумотдан келиб чиқиб жавоб бердик.

Баъзи савол-жавоблар такрор келган, лекин такрорда фойда бор. Билмаганлар билиб олади.

❓Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира олади?

-Тошкент ислом институтига мадрасани битирганлар топшира олади.

❓Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирганлар Тошкент ислом институтига топшира оладими?

-Топшира олмайди.

❓Бу йилги қабул қачон бошланади?

-2020 йил 15 июнда бошланиб, 15 июлгача давом этади.

❓Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?

– ректор номига ариза;

– мадраса дипломи, нусхаси;

– паспорт нусхаси;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона фотосурат.

⚠️Ёдда тутинг: бу йилги қабул жараёнларида ҳужжатлар таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин.

❓Бу йилги қабулга ҳужжатлар онлайн топшириладими?

Бу йилги қабул ҳужжатларини қандай топшириш масаласи кўриб чиқилмоқда.  Карантин сабабли онлайн тарзда топширилиши мумкин. Қарор қабул қилингач эълон қилинади.

❓Тошкент ислом институтига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади?

– Араб тили – оғзаки;
– Фиқҳ ва ақоид фанлари – тест;
– Ўзбекистон тарихи фани – тест.

❓Бу йилги кириш имтиҳонлари қандай ўтказилади?

-Имтиҳоннинг қандай ўтказилиши карантиннинг бекор бўлиши, юмшаши ёки қаттиқлашишига боғлиқ. Қарор қабул қилингач аниқ маълумот эълон қилинади.

❓Карантин сабабли бу йилги қабул имтиҳонлари соддалаштириладими?

-Пандемия, карантин сабабли соддалаштириш режалаштирилган.

❓Тошкент ислом институтида ўтган йили қабул квотаси нечтани такшил қилди?

-50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди.

❓Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими?

-Кўчира олмайсиз. Бу олий диний таълим ҳисобланади.

❓Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка кира оламанми?

-Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас.

❓Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига сиртқи бўлимга кира оламанми?

-Сиртқи бўлимга ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқишга кириш учун мадрасани битирган бўлишингиз керак ва 5 йил диний соҳада ишлаган бўлишингиз керак.

❓Чет эл фуқаролари Тошкент ислом институтига кира оладими?

-Йўқ, чет эллик фуқаролар қабул қилинмайди.

❓Тошкент ислом институтига неча ёшгача бўлган фуқаролар ҳужжат топшира олади?

-Ёш чегараси йўқ.

❓(Шунақа савол ҳам беришган) Мен Тошкент ислом университетига ёки Ислом академиясига ўқишга кирмоқчиман, нима қилай?

-Бу Тошкент ислом институти, бошқа ўқишлар ҳақида бизда маълумот йўқ.

❓Тошкент ислом институтининг лицейи борми?

-Йўқ.

❓Мадрасага қайси ҳужжатлар топширилади, қайси фанлардан имтиҳон бўлади?

-Мадрасаларнинг қабули тўғрисидаги маълумотларни мадрасалардан сўраб, кейин жавоб берамиз. Бизда маълумот йўқ.

❓IELTS бўйича сертификатим бор, кириш имтиҳонларида балл қўшиладими?

-Тошкент ислом институтига кириш учун инглиз тилидан имтиҳон йўқ.

❓Тошкент ислом институтида инглиз тили факультети борми?

-Йўқ, лекин инглиз тили дарси бор.

145570cookie-check“Қабул-2020” бўйича савол-жавоблар
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: