islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Болажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Иброҳим алайҳиссалом-1

Иброҳим алайҳиссаллом Ироқда яшар эдилар. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни ўз қавмини ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилишга даъват этиш учун уларга пайғамбар қилиб юборди. Иброҳим алайҳиссаломнинг қавми бутлар ясашиб, агар ағанаса, пиёла каби чил-чил синиб ўзини ҳам сақлай олмайдиган бутларга ибодат қилишиб, улардан кўмак сўрашар, турли балолардан сақлашликларини тилаб уларга илтижо қилишарди. Уларнинг бу одатларини кўрган Иброҳим алайҳиссалом: “Манави сиз ибодатига берилаётган ҳайкаллар ним а?!“ (“Анбиё“сураси, 52-оят).

“Нега ўзинглар лойдан ясаб олган бу ҳайкалларга сиғинасизлар, ахир, бу ахмоқликку!“ деб, уларга танбеҳ бердилар. Шунда улар: “Бизнинг ота-боболаримиз шу бутларга сиғинишган, биз ҳам шундай қиламиз“, деб жавоб бердилар.

Кунларнинг бирида Иброҳим алайҳиссаломнинг қавми анъанавий бир байрмаларини нишонлаш мақсадида йиғилиб, шаҳардан ташқарига чиқиб кетишди. Иброҳим алайҳиссалом эса ўзларининг бетоб эканликлари, байрамга бора олмасликларини айтиб, уйда қолдилар.

Байрамга ҳамма чиқиб кетганидан унумли фойдаланган Иброҳим алайҳиссалом қавмининг бутхонасига бориб, инсонлар қўли билан яратилган ва оддий бир одам олдида ҳам ожиз қолувчи, ўзини ҳам сақлашга қодир бўлмаган уларнинг «бут-илоҳ» ларини бирма-бир чилпарчин қилиб синдира бошладилар. Эҳ, бечора «бут-илоҳлар» Иброҳим алайҳиссаломга на бир қаршилик қила олишди ва на бир сўз
дея олишди! Асло ҳеч нарса қила олишмади!

Иброҳим алайҳиссалом барчи бутларни синдириб, уларни ичида бир каттароқ бутни синдирмай унинг бўйнига қолган бутларни уриб синдиришда ишлатган ўзининг болтасини илиб қойдилар.

Байрамни нишонлаб аъло кайфиятларда қайтиб келган Иброҳим алайҳиссаломнинг қавми ибодат қилиш мақсадида ўз бутхоналарига кирдилар. Кириб не кўз билан қарасаларки барча бутлар ағдарилиб чилпарчин бўлиб ётарди. Фақат битта катта бутгина бўйнига осилган болта билан қаққайиб турарди.

Улар бу ҳолатни кўриб ҳайратда қолишди. Бир-бирлари билан ким бундай қилиши мумкин дея мунозара қила бошлашди. Шунда улардан бири: «Биз ҳаммамиз байрамда эдик, фақат Иброҳимгина уйда ёлғиз қолганди, бу ишни у қилган бўлса керак, чунки доимо бизнинг ҳайкалларимизни қилиб, устимиздан кулиб юрарди», деди. Бу гапни ҳамма тасдиқлади.

УларИброҳим алайҳиссаломнинг олдиларига келиб: «Эй Иброҳим, бизнинг илоҳларимизни сен синдирдингми, сен уларни чилпарчин қилдингми?» деб у зотни сўроқ қила бошлашди. Шунда Иброҳим алайҳиссалом: «Нега мен синдирарканман, ана катта бутларинг бўйнига болта осиб олибдику, балки ўша синдиргандир. Синганларини ўзларидан сўраб кўрмадингизми, балки ўзлари кўришгандир», дедилар. Улар: “Эй Иброҳим, ўзинг биласанку улар гапира олишмайди, уларга савол бериб бўладими, улар жавоб дейишди. Шунда у зот: “Э, ҳа, сизлар илоҳ деб сиғинаётган бу бутларинг гапира олмаса, уларни ким синдирганини кўра олмаса, ўзларини ҳам ҳимоя қила олмаса, бу қанақаси: «Аллоҳни қўйиб, сиз ҳеч манфаат ҳам, зарар ҳам бермайдиган нарсага ибодат қиласизми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб ибодат қилаётган нарсаларингизга ҳам суф-э! Ахир, ақл юритиб кўрмайсизларми?!» («Анбиё» сураси, 66/67-оятлар) дея уларга танбех бердилар.

146630cookie-checkБолажонлар саҳифаси. Пайғамбарлар қиссаси – Иброҳим алайҳиссалом-1

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: