islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Карантин шароитида диний ташкилотлар, хусусан масжидлар фаолияти қайси кундан бошланиши маълум қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг диний ташкилотлар фаолияти тўғрисидаги ахбороти эълон қилинган эди. Унда масжидлар фаолиятига ҳам қисман рухсат берилгани айтилган эди. Бугун ушбу ахборотга оид қўшимча маълумотлар берилди.

Унга кўра, диний ташкилотлар (масжидлар, черковлар) фаолияти 8 июндан фақатгина “яшил” ҳудудларда тикланади. Унгача эса санитария тайёргарлиги кўрилади.

Махсус комиссиянинг 4 июнь кунги ахборотида, 2020 йил 5 июндан бошлаб, “яшил” ҳудудлардаги масжидларда намозхонлар оралиқ масофани 1.5 метр сақлаган ҳолда намоз ўқишга рухсат этилади. Саф ўринлари махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратилади. Жума намози ва бошқа жамоавий тадбирларга эса ҳозирча рухсат йўқ, дейилган эди.

147450cookie-checkКарантин шароитида диний ташкилотлар, хусусан масжидлар фаолияти қайси кундан бошланиши маълум қилинди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: