islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қирғизистонда масжидларнинг очилиш санаси маълум бўлди

Қирғизистонда коронавирус тарқалишига қарши кураш чоралари доирасида ёпилган диний муассасалар очилади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.

“8 июндан бошлаб диний муассасалар – масжид ва черковларга боришга қўйилган чекловлар олиб ташланади. Қарор Коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича Республика тезкор штаби йиғилишида муфтийлик ва мамлакатнинг бошқа диний муассасалари вакиллари билан маслаҳатлашгандан сўнг қабул қилинди”, – дейди ҳукумат вакили.

Матбуот хизматининг хабар беришича, карантин Қирғизистон ҳудудида давом етишини ҳисобга олиб, диний муассасаларда санитария чораларига қатъий риоя қилинади ва ибодатларга келувчилар ниқоб таққан ҳолда ҳарорати ўлчаб масжидларга киритилади. Сафларда оралиқ масофани сақлашга жиддий эътибор берилади.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг барча масжидларида жума намозлари март ойи охирида Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси томонидан вақтинча бекор қилинган эди. Шунингдек, Православ черковлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатган эди.

147670cookie-checkҚирғизистонда масжидларнинг очилиш санаси маълум бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: