islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Қуръон қироати ва тажвид фанидан қўлланма” китоби нашрдан чиқди

Китоб Тошкент ислом институти ўқитувчиси Жаҳонгир қори Убайдуллоҳ томонидан 2017 йилда бошланиб, 2019 йилда ёзиб тугатилган.

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир Убайдуллоҳнинг “Қуръон қироати ва тажвид фанидан қўлланма” номли китоби “Шарқ” нашриётида нашрдан чиқди.

Китобни ёзиш Аллоҳ таолонинг тавфиқи билан 2017 йилда бошланиб, 2019 йилнинг ёзида тамомига етди.

Китобда машҳур мисрлик олим Шайх Сулаймон Жамзурий (XVIII аср) роҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб “Туҳфатул-атфол” (“Болаларга совға”) назмий рисоласининг насрий таржимаси ва ўзбекча шеърий баёни берилган. Тажвид қоидалари шарҳланган. Шу билан бирга, “Туҳфатул-атфол”да зикр этилмаган зарурий тажвид қоидалари билан тўлдирилган. Китобнинг охирида эса, ўн қироат имомлари, уларнинг машҳур ровийлари, жами ўттиз нафар қироат силсиласидаги буюк устозларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ёритилган.

Китобни Тошкентдаги китоб савдо дўконларидан топишингиз мумкин.

148290cookie-check“Қуръон қироати ва тажвид фанидан қўлланма” китоби нашрдан чиқди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: