Таяммумни бузувчи нарсалар қуйидагилардир:
1. Таҳоратни бузадиган барча нарсалар. Яъни, таҳоратни бузадиган ишлардан бирортаси содир бўлса, таяммум бузилиб қайтадан таяммум қилиш лозим бўлиб қолади.
2. Таяммум қилишга сабаб бўлган узрнинг йўқолиши. Масалан, бир киши сув топа олмагани сабабли таяммум билан покланган бўлса, сув топган пайтда ундан поклик ҳукми кетган ҳисобланади;
Таҳорат қилишга ҳам, таяммум қилишга ҳам имкон топа олмай нопок бўлиб турган киши намоз вақти чиқиб кетаётган бўлса, ният ва қироат қилмасдан намоз ўқиётган кишига ўхшаб ҳатти-ҳаракат қилиб қўйиши мустаҳаб бўлади, покланганидан сўнг намозининг қазосини ўқийди, дейилган.
Уламоларимизнинг ушбу сўзларидан намознинг нақадар аҳамиятли экани ҳамда унда пок бўлиш қанчалар муҳим экани яққол намоён бўлади.