islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Мен сенга турмушга чиқмайман, чунки мен ўқиган нарсалар бўйича сен мусулмон эмассан!”

Бир мусулмон йигит ғарблик бир қизни яхши кўриб қолади. Отасидан унга уйланиш учун рухсат сўрайди. Отаси унга қиёмат қоим қилади ва унга уйланса ундан кечишини айтиб қўрқитади. У бир неча ойдан кейин масалага яна қайтади ва “Эй отажон! Агар у қиз Исломга кирса рухсат берасизми?” деб сўрайди. Отадан ижобий жавоб келади. Йигит хурсандчиликдан ҳушини йўқотаёзади ва зудлик билан Исломга оид инглизча китобларни сотиб олади. Қизга у китоблар билан танишиб чиқишни таклиф қилади. Мақсади қиз Исломга кирсаю, отасига хабар бериб у билан турмуш қурса. Қиз жуда заковатли қиз эди. Ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз Ислом билан чуқур танишиш учун тўрт ой муҳлат сўрайди. Йигит учун тўрт ой тўрт йилдек чўзилади. Муддат ўтиб бўлгандан кейин у қиз билан боғланади. У қизнинг жавобини эшитиб ўзини йўқотади. Чунки қиз Исломга кирганини айтади. У мақсадга етганидан масрур эди. Лекин қизнинг кейинги сўзлари умуман бошқача бўлди. Кутилмаганда у “Лекин мен сенга турмушга чиқмайман. Чунки мен ўқиган нарсалар бўйича сен мусулмон эмассан!!” дейди…

Аллоҳга қасам. Мен бугун аксар мусулмонларнинг ҳоли шундай, десам муболаға қилмаган бўламан. Отаси мусулмон, онаси мусулмон. Намоз ўқийди, ҳажга боради. Лекин уларнинг хулқлари, хонадони, қилаётган ишлари, даромади, сарфи,бозорлари, орзулари, ўйин-кулгуси, принцип ва қадриятлари мусулмонга хос эмас…
Ислом гўзал ахлоқдир..
Ислом ҳалолликдир..
Ислом омонатдорликдир..
Ислом ростликдур..
Ислом илмдир..
Ислом покликдир..
Ислом хайрихоҳликдир..
Ислом ширин сўздир..
Ислом исломдир…

Ротиб Нобулсий

ТИИ ўқитувчиси Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор таржимаси

149260cookie-check“Мен сенга турмушга чиқмайман, чунки мен ўқиган нарсалар бўйича сен мусулмон эмассан!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: