islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Онлайн қабул-2021: савол-жавоблар + видео

🔹Тошкент ислом институтига кимлар ҳужжат топшира олади?

Тошкент ислом институтига, фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари, яъни мадрасаларни тамомлаган абитуриентлар ҳужжат топширишлари мумкин.

🔹Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирганлар Тошкент ислом институтига топшира оладими?

-Топшира олмайди, сабаби фақат мадрасани битирганлар қабул қилинади.

🔹Бу йилги қабул қачон бошланди, қачонгача давом этади?

-2021 йил 20 июнда бошланиб, 20 июлгача давом этади.

🔹Бу йилги қабулга ҳужжатлар онлайн топшириладими?

– Ҳа, http://qabul.muslim.uz портали орқали онлайн қабул қилинади.

🔹Онлайн аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини қандай билиш мумкин?

qabul.muslim.uz сайтининг “Ариза ҳолатини текшириш” қисмига паспорт серия ва туғилган кун санасини киритиш орқали абитуриентлар аризанинг қабул қилингани ёки рад этилганини билишлари мумкин.

Агар ариза рад этилган бўлса, рад этилиш сабаблари изоҳда ёзиб қўйилади. Камчиликларни тўғирлаб маълумотларни таҳрирлаш мумкин.

🔹Қайси ҳолатларда ариза ва ҳужжатлар рад этилади?

– Маълумотларни нотўғри ва хато киритиш ёки тўлиқ киритмаслик, электрон ҳужжатларнинг бири йўқлиги ёки хиралиги, селфи фотосурат каби камчилиги бор аризалар рад этилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – дипломи йўқ абитуриентлар аризаси рад этилади.

🔹Қабул ҳайъати иш вақти?

–  Қабул ҳайъати телефон рақами: 71 227 23 47

Қабул ҳайъати душунбадан шанбагача, соат 09:00 – 17:00 оралиғида ишлайди.

Якшанба дам олиш куни.

Қабулнинг охирги санаси 20 июль куни соат 18:00 да ҳужжатлар қабул қилиш тўхтатилади.

🔹Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?

– паспорт (электрон шаклда);

–  ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат – диплом (электрон шаклда);

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (электрон шаклда, сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

Танлов иштирокчилари учун:
– “Ягона олимпиада” танловида 2- ва 3-ўринни эгаллаганини тасдиқловчи диплом (электрон шаклда).

🔹Тошкент ислом институтига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон топширилади?

– Фиқҳ ва ақоид (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;

– Араб тили (оғзаки, ижодий имтиҳон) 30 Х 2,1 – 63 балл;

– Ўзбекистон тарихи (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🔹Бу йилги кириш имтиҳонлари қандай ўтказилади?

-Имтиҳоннинг қандай ўтказилиши карантиннинг бекор бўлиши, юмшаши ёки қаттиқлашишига боғлиқ. Қарор қабул қилингач аниқ маълумот эълон қилинади.

🔹Тошкент ислом институтида ўтган йили қабул квотаси нечтани такшил қилди?

-50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди.

🔹Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими?

-Кўчира олмайсиз. Бу олий диний таълим ҳисобланади.

🔹Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка кира оламанми?

-Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас.

🔹Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига модуль таълимига кира оламанми?

-Сиртқи бўлимга ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти модуль таълимига ўқишга кириш учун мадрасани битирган бўлишингиз керак ва 5 йил масжидларда имом-хатиб вазифасида ишлаган бўлишингиз керак.

🔹Чет эл фуқаролари Тошкент ислом институтига кира оладими?

-Йўқ, чет эллик фуқаролар қабул қилинмайди.

🔹Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний ўқишга ҳужжат топширсам бўладими?

-Бир вақтнинг ўзида бир нечта диний таълим муассасаларига ҳужжат топшира олмайсиз.

🔹Тошкент ислом институтига неча ёшгача бўлган фуқаролар ҳужжат топшира олади?

-18 ёшдан бошлаб ва ундан юқори исталган ёшдаги фуқаролар қабул қилинади, ёш черагаси мавжуд эмас.

🔹Мен Тошкент ислом университетига ёки Ислом академиясига ўқишга кирмоқчиман, нима қилай?

-Бу Тошкент ислом институти, бошқа ўқишлар ҳақида бизда маълумот йўқ. Ислом академияси ҳақида http://iiau.uz сайти орқали маълумот олишингиз мумкин.

🔹Тошкент ислом институтининг лицейи борми?

-Йўқ.

🔹Мадрасаларга кириш учун қайси ҳужжатлар топширилади?

– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;
– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.

🔹 Мадрасаларга қабул қачон бошланди, қачонгача давом этади?

– 2021 йилнинг 20 июнида бошланади ва 10 июлигача (шу куни ҳам) давом этади.

🔹 Мадрасаларга кириш учун қайси фанлардан имтиҳон бўлади?

– Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3,1 – 93 балл;
– Тарих (тест синови) 30 Х 2,1 – 63 балл;
– Маънавият ва маърифат (тест синови) 30 Х 1,1 – 33 балл.

🔹IELTS бўйича сертификатим бор, кириш имтиҳонларида балл қўшиладими?

-Тошкент ислом институтига кириш учун инглиз тилидан имтиҳон йўқ.

🔹Диний таълим муассасаларида талабалар контракт асосида ўқитиладими?

-Тошкент ислом институти ва бошқа барча диний таълим муассасаларида, мадрасаларда талабалар контракт асосида ўқитилади.

🔹Тошкент ислом институти қабул ҳайъати билан қандай боғлансак бўлади?

– Телефон рақами: 71-227-23-47
▫️Сайти: www.oliymahad.uz 
▫️Телеграм канали: https://t.me/oliymahad

🔹 Бошқа диний таълим муассасалари қабул ҳайъати билан қандай боғлансак бўлади?

Мир Араб олий мадрасаси:
▫️Телефон рақами: 95-604-45-97
▫️Сайти: www.mirarab.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/mirarabuz

Ҳадис илми мактаби
▫️Телефон рақами: 66-240-20-51
▫️Сайти: https://muhaddis.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/muhaddisuz

Кўкалдош
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/kukaldoshuz

Хадичаи Кубро
▫️Телефон рақами: 71-299-24-11
▫️Сайти: www.xadicha.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/xadichauz

Саййид Муҳйиддин Махдум
▫️Телефон рақами: 99-971-12-08
▫️Сайти: www.maxdum.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/maxdumuz

Ҳидоя
▫️Телефон рақами: 69-226-60-60
▫️Сайти: www.hidoya.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/hidoyauz

Хожа Бухорий
▫️Телефон рақами: 75- 542-72-25
▫️Сайти: www.xojabuxoriy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/Xojabuxoriy

Имом Термизий
▫️Телефон рақами: 97-389-06-50
▫️Сайти: www.termiziy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/termiziylar

Мир Араб
▫️Телефон рақами: 95- 600-45-97
▫️Сайти: www.mirarabmadrasa.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/mirarabmadrasa

Жўйбори Калон
▫️Телефон рақами: 65-221-77-44
▫️Сайти: www.juyborikalon.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/juyborikalon

Фахриддин ар-Розий
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www. arroziy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/arroziyuz

Муҳаммад ал-Беруний
▫️Телефон рақами: 61-229-03-20
▫️Сайти: www.alberuniy.uz
▫️Телеграм канали: https://t.me/alberuniyuz

149290cookie-checkОнлайн қабул-2021: савол-жавоблар + видео
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

8 та фикр мавжуд
  1. Ikrombek

    qabul.muslim.uz saytiga kirish bo’lmayapti, usha linkga bosilsa login parol so’ramoqda, lekin registratsiya qilish funktsiyasi yo’q! Qanday qilib hujjat topshiramiz?

  2. Сайёра

    Ассалому алайкум Ман тошкенданман Хадичаи Кубродан бошка аёллар учун Мадраса йокми чунки уладан сураганимда жудаям Кам укувчи Кабул килишар экан

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!