islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қабул-2020: Ҳужжатларни қабул қилиш санаси ўзгарди

Олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилиниши режалаштирилган эди.

Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали.

барча ҳудудларда:

•    Ягона интерактив давлат хизматлари портали

•    Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.

Маълумот учун, жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлди.

Суннатилла Абдуллаев

149450cookie-checkҚабул-2020: Ҳужжатларни қабул қилиш санаси ўзгарди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: