islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

НАМОЗДА ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИШ

Намозда бажариш фарз бўлган амаллардан бири қироатдир. Қироат луғатда “ўқиш” маъносини англатади. Истилоҳдаги маъноси тўғрисида икки хил таъриф келган: 1. “Қироат ўқувчининг ҳарфларни ўзи эшитадиган даражада тўғри талаффуз қилишидир.

2. Қироат ўқувчининг ҳарфларни агарчи ўзи эшитмаса-да тўғри талаффуз қилишидир” .

Қироатнинг таърифидаги фарққа кўра намоз ўқувчи талаффузини ўзи эшитиши шартми ёки ўзи эшитмаса ҳам ўқигани қироат ҳисобланадими, бу тўғрисида ихтилоф қилинган.

Ҳиндувоний ва Фазлий раҳматуллоҳи алайҳлар: “Ўқувчининг ўзи эшитмайдиган даражада ҳарфларни талаффуз қилиши қироат ҳисобланмайди. Чунки каломдан фақат фаҳмланган нарса эмас, балки фаҳмланиб эшитилган нарса тушунилади”, деганлар.

Кархий роҳматуллоҳи алайҳ: “Ўқувчи ҳарфларни тўғри талаффуз қилса, агар ўзи эшитмаса ҳам қироат ҳисобланаверади. Зеро, қироат тил билан ҳарфларни талаффуз қилишдир, эшитиш эмас. Чунки эшитиш қироат қилувчига эмас эшитувчига тааллуқли ишдир”, деган.

Шайх ибн Ҳумом бу масалани қуйидагича таҳқиқ қилган: “Қироат тилнинг феълидир. Тилнинг феъли бўлган калом ҳарфлар билан юзага келади. Ҳарфлар эса овоз билан тилга олинадиган шакллардир. Шунинг учун ҳарфларни овозсиз талаффуз қилиш ҳарфларнинг ўзи эмас, балки махражларнинг мушаклари билан ҳарфларга ишора қилиш ҳисобланади. Шунга кўра қироат ҳарфларни ўзи эшитадиган даражада талаффуз қилишни тақозо қилади”.

Ушбу таҳқиқдан ўқувчининг ҳарфларни ўзи эшитадиган даражада талаффуз қилиши қироат саналиши тушунилади. Шунингдек бу масаладан талоқ, олди-сотди, саждаи тиловат каби нутққа тааллуқли бўладиган ҳукмлар ҳам кишининг ўзи эшитадиган даражада талаффуз қилишига боғлиқ экани англанади.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

149600cookie-checkНАМОЗДА ҚУРЪОН ХАТМ ҚИЛИШ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: