islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қабул-2020: Тошкент ислом институтига ҳужжатларни қабул қилиш санаси ўзгарди

Диний таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача қабул қилиниши режалаштирилган эди.

Техник сабабларга кўра, абитуриентлардан ҳужжатлар Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Ҳадис илми мактаби ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари-мадрасаларда 20 июндан 10 июлгача қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш qabul.muslim.uz сайти орқали онлайн амалга оширилади.

🔸Олий диний таълим муассасаларига қабул учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:
– паспорт (электрон шаклда);
– ўрта махсус ислом таълим муассасаси (мадраса)ни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат (диплом) электрон шаклда.

🔸Ўрта махсус ислом таълим муассасалари-мадрасаларга қабул учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:

– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.

Қўшимча маълумотлар бериб борилади, сайтларимизни кузатиб боринг.

156300cookie-checkҚабул-2020: Тошкент ислом институтига ҳужжатларни қабул қилиш санаси ўзгарди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: