islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фарзанд тарбияси (3-дарс)

Ота Холид ва Фотимадан ҳолларини ва мактабда нималар қилганларини сўраш ила дарсни бошлади. Сўнгра АЛЛОҲнинг китоби “Қуръони карим”дан ёд олганларини текширди. Шундан сўнг

Ота: “Фарзандларим, уйқудан один ўқиладиган дуони ёдлаб олдингизларми?”.

Фотима: “Уни ёдлаб, уйқуга ётишдан аввал ўқидим”.

Холид: АЛЛОҲ сизни яхшилик билан мукофотласин отажон. Уйқуга кетиш дуоси ва одобларини ўргатиб қўйдингиз… Эрта ётиб фойда кўрдим ва сокин ҳолда ухладим.

Ота: Яхши ўғлим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир яхшиликни қолдирмай ҳаммасида бизни далолат қилганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қилган ишлар яхшиликнинг ҳаммасидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ишлар яхшиликларнинг яхшилигидир.

Фотима: Отажон, уйқуга кетаётганда шундай гўзал дуо бор экан, уйғонганда айтиладиган шунга ўхшаш дуо борми?

Ота: Боракаллоҳ эй Фотима! Ҳа бор, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан турганларида

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйаанаа баъда маа аматанаа ва илайҳин нушур”. (Жонимизни олгандан сўнг бизни тирилтирган АЛЛОҲга шукр мақтовлар бўлсин. Ва қайтиш унгадир)

(Имом Бухорий, Абу Довуд ривояти)

Фотима: Иншааллоҳ ҳар уйқудан уйғонганимда шу гўзал дуони ўқиш учун уни ёдлаб оламан.

Ота: Бугун суюклиларим… мавзуимиз Ислом асосларининг иккинчиси бўлган намоз ҳақида. Намоз бу банданинг барча айбу нуқсонлардан пок ва улуғ Роббиси билан боғланишидир… банда намозда Роббисига муножот қилади… такбир айтади, тасбиҳ айтади ва намозда хоҳлаган нарсасини Роббисидан сўрайди.

Бир кунда беш вақт намоз бор улар:

1) Бамдод намози: икки ракат суннат икки ракат фарз;

2) Пешин намози: тўрт ракат суннат тўрт ракат фарз икки ракат суннат;

3) Аср намози: тўрт ракат фарз;

4) Шом намози: уч ракат фарз икки ракат суннат;

5) Ҳуфтон намози: тўрт ракат фарз икки ракат суннат ва охирги бўлиб ўқиладиган витр намози уч ракат;

Ҳар бир мусулмонга беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш мажбурийдир. Намоз амали солиҳларнинг АЛЛОҲга энг суюклисидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “АЛЛОҲга энг суюкли амаллар: “Ўз вақтида ўқилган намоз ва ота-онага яхшилик қилиш”

(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)

Холид: Исломнинг учинчи асоси ҳадийси шарифда келган закотдир.

Ота: тўғри ўғлим. Инша АЛЛОҲ бу ҳақда кегинги дарсда суҳбатлашамиз. Ҳозир эса Уловга миниш дуоси ва одобларини ўрганамиз

1. Қандай улов бўлмасин, самалётми фарқи йўқ чиқмоқчи бўлинганида биричи бўлиб бисмиллаҳ дейилади. Сўнгра:

سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَي رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ

Субҳаналлази саххоро лана ҳаза ва маа куннаа лаҳу муқринийн. Ва инна ила Роббина ламунқолибун.

Маъноси: (бизга буни бўйсундириб қўйган зот барча айбу нуқсонлардан покдир. Биз бунга қодир эмас эдик ва биз албатта Роббимизга қайтгувчимиз) дейилади.

2. Тартибга риоя қилинади ва одоб билан ўтирилади, ҳеч кимни сиқиб қўйилмайди.

3. Уловнинг ойнасидан бош чиқарилмайди.

4. Уловни ичига ахлат ташланмайди.

5. Улов юриб кетаётганида тушилмайди, бутунлай тўхтагунича кутилади. Тушишдан олдин ҳайдовчига билдирилади. Бу улов минишнинг баъзи одобларидир. Мана шу ерда суюклиларим дарсимиз тугади.

Манба: islom.uz

158200cookie-checkФарзанд тарбияси (3-дарс)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: