islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мадина каронавирусдан холи ҳудудга айланди

Бир неча кун ичида Масжидун Набавий ҳам очилади.

Тhe News Меdiа Publisher Gulf News нашри Мадина ҳудуди тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилди. Унда айтилишича, ҳозирда 13та бемор сўнги даволаш муолажасини олган.
Шундан сўнг, барча беморлар соғайгач, Мадина вирусдан холи шаҳарга айланди.
Ва Масжидун Набий ҳам ҳафта якунида, 26 июнь куни бошқа масжидлар қатори очилади.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мадинада охирги бемор Covid-19дан соғайди ва ҳозирча бу ҳудудда янги касаллик ҳолати аниқланмаганини маълум қилди. Ушбу ҳудудда тахминан 30 минг киши истиқомат қилади.

Ҳукумат, Қиролликда коронавирус бўйича 160 минг одамни тестдан ўтказилгани ва 1300 киши вафот этганини маълум қилди. Ҳозиргача соғайганлар сони 105175 ни ташкил қилади.
Бундан ташқари, ҳукумат мамлакатда комендантлик соатларини бекор қилди. Шунингдек, иш жараёнларида профилактика чораларини сақлаган ҳолда савдо-сотиқ ва бизнес юритишга рухсат берди.

Қироллик, зиёратчиларнинг соғлиғига зиён етказмаслик учун бу йил Ҳаж мавсумини бекор қилди. Хабарингиз бор, чекланган миқдордаги маҳаллий аҳоли бу йилги ҳаж ибодатларида қатнашадилар.

Агар пандемия бўлмаганда бу йил Макка ва Мадина 2 миллионга яқин зиёратчиларни қабул қилган бўлар эди.

158640cookie-checkМадина каронавирусдан холи ҳудудга айланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: