«Reuters Institute for the Study of Journalism» тадқиқотчилари томонидан тайёрланган «Digital News Report 2020» (DNR 2020) ҳисоботига кўра, замонавий журналистика ва ОАВ тарихий инқироз босқичига кирмоқда. Бу ҳақда АОКА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳисоботни тайёрлаш жараёнида 40 та мамлакатда 80 мингдан ортиқ фуқаро ўртасида сўров ўтказилган. Марказий Осиё давлатлари тадқиқот қамровига киритилмади.
Газеталар адади бирдагина тушиб кетди, одамлар янгиликлардан чарчади, чунки янгиликлар асосан пессимистик руҳда ва пандемия мавзусидан иборат бўлиб қолди.
Медиа ташкилотлари ва журналистлар ахборот оқимлари устидан назоратни йўқотди, инсонлар ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқа онлайн платформаларни афзал кўрмоқда. Сабаби, бу манбаларда танлаш имконияти кўпроқ ва муқобил нуқтаи назарлар, шунингдек, сохта янгиликлар ҳам мавжуд.
Янгилик олишда «Инстаграм»нинг роли ортиб бормоқда ва келгуси йилда бу платформа «Твиттер»ни ортда қолдириши мумкин.