islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бидъат нега қораланади?

Бидъат – Аллоҳ таоло ва унинг Расули томонидан ўрнак қилиб берилмаган амални кейин пайдо қилишдир. Бидъат қаттиқ қораланишининг сабаби Пайғамбар алайҳиссалом буюрган ишлари аниқ, лекин бир инсон бу ишни қандай қилишни ўзим яхши биламан деб даво қилишидир.

Шайтон алайҳил лаъна 200 минг йил ибодат қилган бўлса, илми кўп бўлса ҳам рад қилинди. Шайтонга битта қилган иши туфайли тош отилди. Чунки, бу ишга қадар у бирон марта имтихон қилинмаган эди. У илк имтиҳондан йиқилди. Унинг гуноҳи Аллоҳ таоло буюрган амалга бйинсунмагани. Фаришталар инсон жасадига сажда қилиш буюрилди. Бу ерда масала, қаерга, кимга сажда қилиш эмас, Аллоҳнинг буйруғига амал қилиш эди.

Биз ҳам бугунги кунда Каъба тарафга қараб сажда қилишимиз айнан бир бинога эмас, балки Аллоҳ шу томонга қараб сажда қилишни буюргани учун қиламиз. Лекин шайтон сажда қилмади. У ўзини оловдан, инсонни эса лойдан яратилганини таъкидлаб, буйруқ Аллоҳдан келаётганига қарамади. Аллоҳга бу амрни ўзгартир демоқчидек, гўё. Демак Аллоҳ бир ишни амр қилди, у эса, аслида бунақа бўлиши керак, деб ўз фикрини устун қўйди. Мана ҳақиқий бидъат.

Бизнинг ҳаётимиздаги билиб-билмай қиладиган бидъатларимиз ҳам маънан шайтоннинг қилган иши билан бир ҳил бўлгани учун таъқиқланади. Динимиздаги амалларнинг ҳам, ўзгартирмоқчи бўлганларнинг ҳам ҳолати айнан ўхшаш. Яъни, бидъатчи инсон пайғамбаримиз алайҳис салом буюрган амални бажармасдан, ундан ўзим яхшироқ биламан, деб ҳаракат қилади. Бу эса шайтон ҳамда Одам алайҳиссалом орасида бўлиб ўтган ҳодисанинг такроридир. Муҳими, ҳар бир бидъат инсоннинг ҳаётидан битта суннатни суриб чиқаради.

Олдинги умматлардан фарқли ўлароқ, биз тавба қилсак, гуноҳларимиз кечирилади. Шайтон мусулмонларга динда йўқ амални пайдо қилдириб, ўша бидъатни ибодат ўрнида бажартиришга уринади.

Шунинг учун, ҳар бир амалимизни асослаб, нима учун қилаётганимизни билиб олишимиз лозим.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Усмонова Нигора

159260cookie-checkБидъат нега қораланади?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: