Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти 1993 йилда Мовароуннаҳр мусулмонлари диний бошқармаси идораси «Эшон Бобохон» номи остида ўз фаолиятини бошлаган. Билим юртига «Хадичаи Кубро» деган ном 1998 йилда Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўйруғи билан берилди.
Билим юрти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олиниб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсатномаси билан диний ва умумтаълим фанлари уйғунлигида таълим берилади.
Шу кунга қадар билим юрти 700 га яқин битирувчиларни етиштириб чиқарган бўлиб, улар юртимизнинг турли жабҳаларида фаолият юритмоқдалар. Шунингдек, Тошкент ислом институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент Давлат Шарқшунослик институти ва Тошкент Давлат Педагогика Университети каби олий таълим муассасаларида илмий фаолиятини давом эттирмоқдалар.
Билим юртида етакчи ва катта ўқитувчилар, фан номзодлари ҳамда олий маълумотли 30 га яқин мударрисалар дарс берадилар. Билим юртида ўқиш муддати 3 йил бўлиб, 2017 йилда аёл-қизлар таълим муасасалари учун ўқув режалар такомиллаштирилди.
Билим юртида талабаларнинг етук мутахассис кадрлар бўлиб етишиши учун касбий ва фан тўгараклари фаолияти жадаллаштирилди. Хусусан, араб тили, хатоба, ақоид, ҳадис ва информатика каби фан тўгараклари олиб борилмоқда. Қизларни оилага тайёрлаш, қўшимча ҳунар ўргатиш мақсадида тикувчилик, тўқувчилик ва ошпазлик тўгараклари жорий этилган. 2017-2018 ўқув йилидан Қуръони каримни ёдлаш ва қироат қилиш иқтидорига эга талабалар учун 10 йил давомида фаолият олиб борилаётган «Қориялар тўгараги» – «Таҳфизул Қуръон» номи остида янада такомиллаштирилмоқда.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти диний таълим фаолиятини олиб бориш учун зарур шароитлар ва моддий техник базасига эга. Билим юрти ўз фаолиятини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус жамғармаси ва талабалар билан тузилган шартномалар асосида тушган маблағлардан олиб боради.
2020-2021 ўқув йилига қабул тартиби
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига кириш:
Таълим йўналиши – исломшунослик.
Таълим шакли – кундузги.
Абитуриентлар ёши: 18 ёшга тўлган коллеж, лицей ва 11-синфни тугатган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари.
Ўқиш муддати – 3 йил.
Ўқув шартнома пули (2019-2020 ўқув йили) – 7.500.000 сўм (янги ўқув йили учун ўқув шартнома пули ошади).
Ажратилган квота – 25 нафар.
Қабул имтиҳонлари ва таълим давлат тилида олиб борилади.
Кириш имтиҳонлари 2 та фандан ўтказилади:
Хорижий тил (тест синови) 30 Х 3.2 = 96 балл;
Тарих (тест синови) 30 Х 3.1 = 93 балл.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати:
– паспорт (электрон шаклда);
– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлик тўғрисида) электрон шаклда;
– тил билиши тўғрисидаги сертификат (аттестат ёки дипломида ёзилган чет тилидан бошқа хорижий тилда топширмоқчи бўлганлар учун) электрон шаклда.
– фотосурат (3 х 4 ҳажмдаги).
Ҳужжатлар http://qabul.muslim.uz портали орқали онлайн қабул қилинмоқда. Қабул 20 июнь куни бошланган бўлиб, 10 июль куни ниҳоясига етади.
Билим юрти манзили:
Тошкент шаҳри Учтепа тумани Ўрикзор даҳаси Зарафшон кўчаси 15-уй.
Почта манзили: Абу Ҳанифа масжиди. Индекс: 100210
e-mail почта: xadichai-kubro@umail.uz
Сайт: https://xadicha.uz
Телеграм канал: https://t.me/xadichauz
Телефон: (71) 299-24-11
Ассалому алайкум) хорижий тил дганда араб тили назарда олинганми йоки бошка тилхам боладими? Жавоб учун олдиндан рахмат
Ассалому Алейкум Ман хам мадрасага топширмокчидим харакат килсам боладими