2020 йил 8 июль куни турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
2020 йил 8 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Республика махсус комиссиясининг ахбороти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур матбуот анжуманидан сўнг турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Аммо Давлат тест маркази мазкур хабарларни расман рад этиб, баёнот берди.
Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
“Шуни маълум қиламизки, давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаган”, – дейилади баёнотда.