islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Уйда коронавирусдан даволанаётганлар қандай дориларни ичиши керак?

Савол: Коронавирусга чалинган, лекин касалликнинг аломатлари бўлмаган беморлар, янги қоидаларга мувофиқ, уй шароитида кузатувда бўлади. Бу тоифадаги беморлар қандай дори воситаларини қабул қилиши лозим?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда саволларга жавоб берди.

Жавоб: Симптомсиз, яъни касаллик аломатларсиз кечаётган беморларга ҳақиқатдан ҳам уй шароитида кузатувда бўлишга рухсат берилди.

Кузатувни оилавий поликлиникадан умумий амалиёт шифокори олиб бориши шарт!

Ҳар куни телефон орқали бемор билан боғланиб, унинг аҳволидан, тана ҳарорати ва бошқа шикоятлари бор-йўқлигидан хабардор бўлиши керак.

Уйда кузатувда бўлган беморлар оила аъзоларидан яккаланиши лозим;

– жисмоний фаоллик, гигиена талабларини барчасини вақтида бажариш, хонани тез-тез шамоллатиб туриши лозим;

– идиш-товоқлари бир маротаба ишлатиладиган ёки ўзи учун индивидуал бўлиши керак;

– дори воситаларидан фақат қонни суюлтирувчи ва иммунитетни кўтарувчи дори воситаларини профилактик равишда қабул қилиши мумкин;

– агар кузатув даврида қандайдир шикоятлар пайдо бўлса: йўталиш, томоқ қирилиши, таъм ёки ҳид сезишнинг бузилиши, тана ҳарорати кўтарилса, зудлик билан оила шифокорига ёки 103 рақамига қўнғироқ қилиб шифохонага ўтказилиши лозим“.

162330cookie-checkУйда коронавирусдан даволанаётганлар қандай дориларни ичиши керак?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: