Имом Бухорий ўзларининг саҳиҳ китобларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у зот Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни ривоят қиладилар: “Менинг исмим билан номланинглар ва менинг куням билан куняланманглар. Ким мени тушида кўрса (хақиқатда) кўрибди, шайтон менинг суръатимга кира олмайди. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса жойини жаҳаннамдан тайёрласин“-дедилар.
Тушлар 3 хил бўлади:
1. Раҳмоний туш. Бунда бандага Раҳмон томонидан илҳом, башорат яхши ишларга ишорат бõлиши мумкин.
2. Нафсоний туш. Буни “адғосу аҳлам“ яъни “алоғ-жалоғ“ тушлар ҳам дейилади. Бунда одам бир нарсани кўп ўйласа ёки муҳокама қилса уни тушида кўриши мумкин.
3. Шайтоний туш. Бундай тушлар шайтоннинг воситасида содир бўлади.
Раҳмоний ва шайтоний туш ташқи таъсир орқали, нафсоний туш эса ички таъсир орқали бўлади. Раҳмоний тушда киши аниқ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўради. Бунга уламолар иттифоқ қилганлар.
Нафсоний туш орқали Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришда эса уламолар баҳс қилганлар. Баъзи олимлар кўп ҳаёл қилавериш орқали Росулуллоҳни кўриш мумкин эмас десалар, баъзилари у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш мумкин дейдилар. Бу борада қуйидагича қавллар бор:
1. Киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийрат китобларида келтириган шаклу шамойилда кўрса у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни аниқ кўрган бўлади, агар ундай бўлмаса кўрмаган бўлади.
Ибн Сиррин у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўрдим деган одамдан “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай шаклу шамоилда кўрдинг?“-, деб сўраганлар.
Яна бу қараш эгалари туш эгаси агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёшлик ҳолатларини кўрдим деса, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ёшлик ҳолатларида бўлган шаклу шамоилларига мос ҳолда кўрган бўлсин дейдилар. Бу қавл соҳибларининг гапи бўйича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ноодатий шаклда кўрган бõлса, у киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ҳисобланмайди.
2. Киши туш кўраётганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўряпман деб аниқ ишонса у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни аниқ кўрган бўлади. Имом Маъзалий шу фикрда бўлганлар. Бу қавл соҳибларининг гапи бўйича киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ноодатий шаклда кўрган бўлса ҳам у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ҳисобланади.
3. Бу саҳобаларга хос ишдир. Чунки саҳобалар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таниганлар ва бошқа кимсалардан у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни ажратиб олганлар. Сийрат китобларида келган шаклу шамоиллари у Зот соллаллоҳу алайҳи васалламни тўлиқ очиб беролмайди.
РОСУЛУЛЛОҲНИ ТУШДА АЙТГАН ГАПЛАРИ.
Барча уламолар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда айтган гаплари шаръий хужжат бўлмайди, агар, тушда айтган гаплари шариатнинг зоҳирига мувофиқ бўлса олинади, мувофиқ бўлмаса олинмайди деганлар. Чунки уламолар “Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушда айтган гапларини уйғоқликда айтган гапларига алмаштирмаймиз“- деганлар.
3-курс толибаси Мухлиса Махаматхонова