islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Ийдул Адҳо-2020” намози Масжидул Ҳаром ва Набавийда ўқилади

“Ийдул Фитр-2020” намози коронавирус пандемияси туфайли жамоат бўлиб адо қилинмаган эди.

Бу йилги Қурбон ҳайити намози Масжидул Ҳаром ва Масжидул Набавийда жамоат бўлиб ўқилишини Икки ҳаром масжиди ишлари бош бошқармаси маълум қилди.

Шунингдек, Саудия Арабистонидаги масжидларга Ийдул Адҳо намозини оралиқ масофани сақлаш каби жамоат қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда ўқишга рухсат берилиши тўғрисида маълумот берилди. Масжидул Ҳаром ва Набавийда ҳам худди шундай ижтимоий масофа қоидалари қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ҳаж-2020” мавсуми давомида Ҳажарул асвадни “истилом” қилиш ҳамда Каъага яқин келиб қўл билан ушлаш мумкин эмаслиги ҳақида аввалроқ эълон қилинган эди.

164000cookie-check“Ийдул Адҳо-2020” намози Масжидул Ҳаром ва Набавийда ўқилади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: