Индонезияда 39 ёшли Велина Кусуми 20 йилдан буён ўзининг ноодатий хоббиси билан шуғулланиб келади. У ўқишни ва диплом олишни яхши кўради, деб хабар беради CNCB Indonesia.
1999 йилда 18 ёшли Кусуми Сурабайи университетининг саноат лойиҳалари мутахассислиги бўйича дипломни олган. Шундан буён у таълим олишни тўхтатгани йўқ.
«Университет мен учун хобби, менга ростдан ҳам ўқиш ёқади. Ишончим комилки, университетга кириб амалий маънода фойда берган кўплаб билимларни олдим», — дейди Кусума.
Унинг ютуқлари орасида: 11 йўналиш бўйича бакалавр даражаси, учта магистирлик даражаси ва 18 та профессионаллик сертификатлари мавжуд.
Кусумининг таъкидлашича, у мактаб давриданоқ ўқишга қизиқиб келган ва умумтаълим дастурида мавжуд бўлмаган кўплаб курсларга қатнаган: компьютер, бухгалтерия ҳисоби ва инглиз тили.
«Абадий талаба» ҳатто бир семестрдаги ўқув соатлари сони бўйича мамлакат рекордини ҳам янгилаган.
Ҳозирда Кусума ўқишни давом эттирмоқда: у математикани ўрганяпти. Талабанинг таъкидлашича, молиявий таҳлилчи бўлиб ишлагани учун бу борадаги билимлар унга жуда қўл келади.