Тожикистонда пандемия сабабли 31 июль кунига тўғри келган Қурбон ҳайитини кенг миқёсда нишонлаш тақиқланди, дея хабар беради Ховар агентлиги.
“Республика штаб-квартирасининг қарори асосида Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Дин, урф-одатлар ва маросимларни тартибга солиш қўмитаси вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат ҳокимияти ижроия органлари ва маҳаллий комиссиялар билан биргаликда ҳайитни оила даврасида нишонлаш талабларини аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш топширилди”, дейилади хабарда
Республика штаб-квартираси мамлакат аҳолисини тиббиёт ходимларининг тавсиялари асосида ҳаракат қилишга ва шахсий ва жамоат гигиенаси, ижтимоий масофа ва тиббий ниқоблардан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.