islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сабоқ

Мадрасада ўқиётган давримиз эди. Овқатланиш пайтида сал олдинроқ дўстларимиз орасида бўлган баҳсдан гап чиқиб, бир биродаримизнинг камчиликларини гапириш бошланиб қолди. Шунда биздан ёши катта бир акамиз бизга шундай савол бердилар: “Бадр ғазотида уч юздан ортиқ мусулмон иштирок этган. Уҳуд ғазотида тепаликка қўйилган ва буйруққа бўйсунмай у ерни тарк этган камончилар сони эса эллик нафар атрофида эди. Тарих китобларини кўрсангиз тепаликни тарк этган саҳобалар исмини деярли тополмайсиз, лекин Бадрда иштирок этган ҳар бир саҳобанинг исми номма-ном қайд этилган. Бунинг сабаби нима?“, деб савол бердилар.

Табиийки, биз жавоб бера олмадик ва ўзлари давом этдилар: “Чунки, саҳобалар бошқаларнинг айбидан кўра ўзларини ислоҳ қилиш билан машғул бўлишарди. Хато қилган биродарларини  айбини ковлашга уларда вақт йўқ эди, лекин фазилат соҳибларини унутишмасди“, дедилар.

Тахминан, воқеа шу тарз, шу маънода бўлган эди. Ундан кейин ҳам биродарининг айбини ёпиш тўғрисида кўплаб маълумотлар ўқидик, лекин ўша айтилган гаплар барибир бошқача таъсир қилаверади.

Биродаримиз бирор чуқурликка тушиб кетса уни қутқаришга уринамиз. Хато қилиб гуноҳ ботқоғига тушиб қолганда ҳам қутқаришга ҳаракат қилаверайлик. Аллоҳ барчамизни ҳидоятида собит қилсин!

ТИИ талабаси Ийсохон Яҳё

168030cookie-checkСабоқ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: