islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маккадаги 13 та энг муқаддас жой – Фотолавҳалар

Маккада кўплаб муқаддас жойлар бор. Ушбу масканларда Ислом тарихидаги муҳим воқеалар содир бўлган ёки саҳобалар ҳамда тарихий шахсларнинг қабри ва уйлари жойлашган.

Қуйида Маккадаги ҳамма кўриши ва билиши керак бўлган 13 та муқаддас жой номини келтирамиз:

1. Дорул Арқам

Сафо тоғи этагида Дорул Арқам уйи бўлган. Исломнинг илк даврида, пайғамбарликнинг яширин даъват қисмида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арқам уйида Исломни тарғиб қила бошладилар. Ҳозирда уй жойлашган тепалик ўрни Масжидул Ҳаром биносига қўшиб юборилган:

2. Дорун Надва

Ушбу уй Каъбанинг шимолий-ғарбий қисмида бўлган. Дорун Надва Ислом тарихида йиғилиш, мажлис уйи сифатида тилга олинган.

Ҳозирги атама билан айтганда Дорун Надва парламент биноси бўлиб, бу уйда Қурайш қабиласи муҳим масалаларни ҳал қилиш учун мажлис ўтказар эдилар.
Бу ерни Ислом тарихида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга суиқасд уюштирилган жой сифатида биласиз:

3. Аббос розияллоҳу анҳунинг уйи

Ушбу жой Сафо ва Марва оралиғида сай қилинадиган йўлакдан ташқарига чиқиш эшиги остонасида жойлашган бўлиб, ўша ерда Аббос розияллоҳу анҳунинг уйи бўлган. Маълумки, Аббос розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси эдилар:

4. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйи

Қизил доира остидаги бу жой Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг уйи ўрни ҳисобланади. Ҳозирда уйнинг аниқ манзили Маккадаги Towers Hotel меҳмонхонасининг 4-қаватида ва у ерда Абу Бакр масжиди бор:

5. Абу Жаҳлнинг уйи

Қизил нуқтада Абу Жаҳлнинг уйи бўлган. Бу жой Сафо тепалиги этагида жойлашган. Абу Жаҳл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Исломнинг душмани эди:

6. Хадича розияллоҳу анҳонинг уйи

Хадича розияллоҳу анҳонинг уйи Марва тепалигидан ташқарига чиққан ҳудудда жойлашган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича розияллоҳу анҳо билан шу ерда яшаган:

7. Умми Хоний розияллоҳу анҳонинг уйи

Бу жой ҳозирги Масжидул Ҳаромнинг Бобул Абдулазиз дарвозасининг ён томонида бўлган. Умму Хоний розияллоҳу анҳо Абу Толибнинг қизи ва Пайғамбар алайҳиссалломнинг амакиваччаси эди.
Маълумки, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламни Исро кечаси Жаброил алайҳиссалом шу уйдан тунги сайрга олиб чиққан:

8. Жамарот

Жамарот – бу 3 та тош устунларидан иборат жой бўлиб, шу ерда Иброҳим алайҳиссалом шайтонга тош отган ва ушбу амал ҳажнинг муҳим арконига айланган. Ушбу устунлар ўрнида Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоилни қурбонлик қилишга олиб кетаётганда, бу ишдан қайтариш учун шайтон уни васваса қилишга уринган. У зот шайтонни тўхтатиш учун тош отган. Учта устуннинг номлари:

  • Жамаротул Вуста
  • Жамаротул Ақаба
  • Жамаротул Ула

9. Жаннатул Му’алла

Бу ер Масжидул Ҳаром шарқидаги водийда жойлашган Жаннатул Му’алла қабристонидир. Қабристонда Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг оила аъзолари, хусусан Хадича онамиз дафн этилган:

10. Масжидул Оиша

Бу масжид Танъим номи билан ҳам танилган ва шу ерда Оиша онамиз умра учун эҳромга кирган бўлиб, Макка аҳли учун мийқот, яъни эҳромга кирадиган масжид ҳисобланади:

11. Масжидун Жин

Жин масжиди Масжидул Харас номи билан ҳам танилган ва Пайғамбар алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга чизиқ тортиб кўрсатган жойда қурилган. Айнан шу ерда бир гуруҳ жинлар Қуръон тиловатини эшитиб келадилар ва иймон келтирадилар:

12. Масжидул Шажара

Масжидул Шажара, шунингдек Дарахт масжиди сифатида ҳам танилган ва у Масжидул Жиннинг рўпарасида жойлашган. Бу ер Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарахтга мурожаат қилиб ёнларига чақирганда, дарахт У зотнинг ҳузурига келган жой ҳисобланади.
Бу масжидни, кўпчилик Мадинадан 10 чақирим ташқаридаги Зул Хулайфа масжиди билан адаштиришади, лекин бу икки масжид бошқа-бошқа масжидлардир:

13. Абу Қубайс тоғи

Сафо тоғига туташган ерда жойлашган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шу тоғнинг устида Ойга қараб иккига бўлинишини буюрган ва Ой бўлинган:

168700cookie-checkМаккадаги 13 та энг муқаддас жой – Фотолавҳалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: