Тест синовлари учун 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган.
2020-2021 ўқув йили учун кирим имтиҳонлари сентябрь ойининг бошида бошланади. Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълум қилди:
“Август ойида барча бинолар ва стадионларни жиҳозлашни амалга оширамиз, сентябр ойи бошида тест синовларини ўтказиш режалаштирилган”, деди Ражабов.
Имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланади ва 12-14 кун давом этади. Бир кунда 2 сменада тест олинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ҳудудлардаги марказий стадионларда ўтказилади.
Тест синовлари учун 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган. Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган.
Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади. Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.