❓ Савол: Фоиз (рибо) асосида молиявий фаолият олиб борадиган муассаса (масалан банк) билан мушорака шартномаси тузиб ҳалол, яъни шариат рухсат берган бизнес лойиҳа амалга ошириш мумкинми (шу лойиҳа доирасида улар билан ҳамкорлик қилса бўладими)?
✅ Жавоб: Бундай ҳамкорлик, яъни фоиз асосида фаолият олиб борувчи молия муассасаси билан шариат рухсат берган тадбиркорлик лойиҳаси олиб боришга ҳеч қандай тақиқ йўқ. Бунинг далили – Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг яҳудий билан олди-берди қилганликларидир, ваҳоланки яҳудийлар бошқалар (яъни мусулмон бўлмаганлар) билан фоиз асосидаги молиявий амалиёт олиб боришади. Шунингдек, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳам яҳудийлар билан шариат доирасида олди берди қилишган.
Institute of Islamic Banking and Insurance (Буюк Британия)
▫️▫️▫️
❓ Савол: Анъанавий банк билан шерикчилик асосида фаолият олиб бориш жоизми?
✅ Жавоб: Агар олиб бориладиган тадбиркорлик фаолияти шариатга тўғри келса ва ножоиз амалиётлар қилинмаса, анъанавий банк билан шерикчилик асосида фаолият олиб бориш жоиз ҳисобланади.
Ethica Institute of Islamic Finance (АҚШ)
▫️▫️▫️
❓ Савол: Ислом банки шариат асосида фаолият олиб боришни мақсад қилмаган корхона ёки анъанавий банк билан ҳамкорликда бошқа бир нечта сармоядорлардан ташкил топган молиялаштирувчи гуруҳ таркибида тадбиркорлик/тижорат/инвестиция лойиҳаларини молиялаштириши жоизми?
✅ Жавоб: Бундай қилиш қуйидагиларга амал қилиш шарти билан жоиз:
1. Молиялаштирилаётган лойиҳа шариатга мос бўлиши;
2. Лойиҳа таркибида рибога асосланган молиялаштириш амалиётига йўл қўйилмаслиги;
3. Амалиётлар ислом ҳуқуқи талабларига жавоб бериши;
4. Бутун жараён шариатга мос бўлишини таъминлаш мақсадида, амалга оширилаётган лойиҳа Шариат кенгаши назоратида бўлиши.
ABC Islamic Bank (Баҳрайн)
O’zimizda ham shariat asosidagi bank ishlari yo’lga qo’yilsa rivojlanish yaxshi bo’lar edi !