Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида Шавкат Мирзиёев коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.
Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди.