islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Масжидларнинг очилиш санаси ҳақида маълумот берилди

Диний ташкилотлар, хусусан масжидлар фаолиятини тиклаш ҳақида видеоселектор йиғилишида айтилгани тўғрисида ОАВлари хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 17 августидан Ўзбекистондаги диний ташкилотлар фаолиятига ҳам рухсат берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектордан QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Президент диний ташкилотларга жума, шанба ва якшанбадан бошқа кунларда ишлашга рухсат бериш кераклигини таъкидлади.

Ундан аввалроқ, диний соҳа вакиллари иштирокидаги йиғилишда диний ташкилотлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилиши ҳақида хабар берилганди.

Масжидлар қай тартибда, қайси ҳудудларда очилиши Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорида белгиланади.

Хабарингиз бор, “яшил” тоифадаги шаҳар ва туманларда 8 июндан масжидлар очилганди. Бироқ эпидеомилогик вазият ёмонлашгани сабабли 10 июлдан диний ташкилотлар фаолияти қайта тақиқланганди.

Эслатиб ўтамиз, масжидлар фаолиятининг тикланиши билан боғлиқ расмий баёнотни Ўзбекистон мусулмонлари идораси беради.

170560cookie-checkМасжидларнинг очилиш санаси ҳақида маълумот берилди
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: