islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ижозалари

Олган ижозалари:
1. Солиҳ Аҳмад ибн Муҳаммад Идрис ал-Араконий ал-Маккийнинг ижозаси. Унда шундай дейилади: «У (яъни санад) Исломнинг хоссаларидандир. Исломда ҳам аҳли суннанинг хоссасидир. Бинобарин, Шайх Муҳаммад Содиқ ибн Шайх Муҳаммад Юсуф олийҳимматлик билан мендан ҳадиси шариф ва бошқа соҳаларда ижоза сўради. Мен шундай дейман: «Мазкурга – Аллоҳ бизга ҳам, унга ҳам ажрларни ошириб берсин – барча марвиётларим, санадларим, сабтларим, ижозаларим ҳамда 150 дан ортиқ асарларимда умумий-мутлақ ижоза бердим, худди турли юртлардан юздан ортиқ шайх менга ижоза берганидек. Бу эса ҳадис ва асар аҳлининг наздида эътиборли бўлган шарт асосидадир».
2. Ҳадис китоблари бўйича Имом Ҳофиз Ибн Ҳажарга етиб борадиган муҳаддислар силсиласига уланган Абу Ҳасан Надавийнинг ижозаси.
3. Имом Абу Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ан-Насафий ал-Ҳанафийнинг «Мадарикут-танзил ва ҳақоиқут-таъвил» асари бўйича Абу Бакр ибн Аҳмад ал-Малийборийдан муаллифгача боғланган ижоза.

Берган ижозалари:
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф минтақада унутилаёзган бир анъанани – исломий-илмий асарлардан ижоза беришни қайта жонлантирди. У Имом Абу Баракот Насафийнинг «Мадарикут-танзил ва ҳақоиқут-таъвил» номли машҳур тафсиридан, Имом Бухорийнинг оламга машҳур, Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли китоб дея эътироф этилган «Ал-Жамиъус-соҳиҳ» асаридан бир қанча шогирдларига ижоза берди.

173770cookie-checkШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ижозалари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: