islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Таҳорат ҳукмларида ҳам мўжизалар бор…

Исломда ҳеч бир амал беҳикмат жорий қилинмаган. Дақиқа нуқталаригача ўрганган сари жуда катта сир асрорни англаймиз, Аллоҳнинг синоатини очаверамиз…

Аллоҳнинг каломи Қуръони карим эса ҳаётимиз тамал-тожидир. Унда ҳаётимиздаги барча масалалар ечими мужассамланган. Аллоҳ ўз каломида шундай марҳамат қилади:

قال تعالى: “وءاتاكم من كل ما سألتموه وإن تعدوا نعمت الله لا تحصوها”

“Ва У Сизга барча сўраган нарсаларингизни берди. Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмасизлар” (Иброҳим сураси 34- оят)

Қуйидаги кундалик ҳаётимизда содир бўлган воқеани бугун сизларга илиндим:

«…бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча- мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўйа олмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди…У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди…Касаллик сабаби аниқланди…Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун,текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:

“Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан. Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди…”

Камина эса ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор. Биз эса оддигина кўринган, аслида эса Аллоҳнинг мана шундай буюк ҳикматлари олдида ҳамиша ожизмиз.

Манбалар асосида
бўлим бошлиғи
Д.Насиров тайёрлади

173800cookie-checkТаҳорат ҳукмларида ҳам мўжизалар бор…
3 та фикр мавжуд
  1. Boboraxmatov Anvar

    Assalomu alaykum hurmatli birodarlar hammamizdan Alloh rozi bo’lsin albatta har bir narsa hikmatlidir.Payg’ambarimizning aytgan so’zlari qilgan ishlari buning tagida g’ij-g’ij ma’no yotibdi.Hozirgi kundagi boshqa din vakillari payg’ambarimizning qilgan har bir ishini tekshirib ko’rib lol qolmoqda.Oddiygina gilamni tushakni qoqishni tekshirib ko’rib yana bir bor tan berdi.Chunki zamonaviy chang yutgich ham tushakdagi mikroblarni qoqganchalik tozalay olmas ekan.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: