islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Эртага Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонлари бошланади

Эртага, 7 сентябрь куни Тошкент ислом институтида кундузги таълим шакли бўйича кириш имтиҳонлари бошланади. Абитуриентлар “Фиқҳ ва ақоид” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” фанларидан тест синовидан ўтадилар.

Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, қабул имтиҳонлари соддалаштирилиб, учта фандан иккита фанга ўтказилди, араб тили фанидаги ижодий имтиҳонлар олиб ташланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларида қабул имтиҳонларини карантин талабларига қатъий амал қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, абитуриентларнинг узоқ вақт бир жойда ўтириб қолишига йўл қўймаслик мақсадида Тошкент ислом институтида тест синовлари учун очиқ майдонда жой тайёрланди.

Абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда қабул имтиҳонларига киритилади:

– дизенфекция тоннелидан ўтказилади;

– тана ҳарорати масофадан ўлчаш қурилмаси орқали ўлчанади;

– тиббий ниқоб, қўлқоп ва кепка билан таъминланади.

Абитуриентларни тест синовлари ўтказиладиган жойга киритиш эрталаб соат 6:00 дан 6:30 гача давом этади, 6:30 дан 7:00 гача саволлар китобчалари ва жавоблар варақасини тарқатиш, жавоблар варақасини тўлдириш тартиби тушунтирилади.

Тест синовлари эрталаб 7:00 дан 9:20 гача давом этади, тест синовлари бошлангандан кейин келган абитуриент имтиҳонларга киритилмайди.

Абитуриентлар қабул имтиҳонларига шахсини тасдиқловчи паспорти ва имтиҳонга кириш рухсатномаси билан келиши шарт. Мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда абитуриент имтиҳонларга қўйилмайди.

Қабул имтиҳонлари ўтказиладиган жойларда абитуриенталарнинг ота-оналари ва яқинлари учун алоҳида жойлар тайёрланмайди, уларнинг имтиҳонга келмасликларини тавсия этамиз.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтининг модуль таълим шакли бўйича имтиҳонлар 2020 йил 08 сентябрь куни Ихтисослик фанлар мажмуаси ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуасидан тест синови ўтказилади.

Имтиҳон ўтказиладиган Тошкент ислом институти манзили:

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

174760cookie-checkЭртага Тошкент ислом институтида кириш имтиҳонлари бошланади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: